18K36Telegramda ochish
Расмий статистика даромадлар ҳаддан зиёд юқори даражада ўсаётганини қайд этмоқда 2022 йил ярим йиллик якунлари бўйича аҳолининг умумий даромадлари номинал қийматда 22,5%га, реал қийматда 10,8%га ўсгани қайд этилмоқда. Жон бошига ўсиш ҳам жуда юқори даражада: Номиналда, 20%, реалда 8,5%. Умумий даромадларнинг ўсишида трансфертлардан олинган даромадларнинг ўрни алоҳида ўринга эга бўлган. Хусусан, республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмаларининг ҳажми 48,1%га ўсгани кўрсатиб ўтилган. Аввалроқ, асосан спекуляция ҳисобига ўсиб бораётган пул ўтказмалари ҳажмини жами даромадлар таркибида корректировкаларсиз қўшилиши хато бўлиши ҳақида ёзган эдик. Айнан пул ўтказмалари ҳисобига жон бошига умумий даромадларнинг реал ўсиши кўрсаткичлари Самарқанд Наманган ва Хоразм вилоятларида гўёки жуда юқори суръатда юз берган. Лекин бу алдамчи, яъни чалғитадиган натижалардир. Агар бизга чиройли рақамлар эмас, реал картина керак бўладиган бўлса, даромадлар статистикаси қайта таҳрирланиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin