22K35Telegramda ochish
Даромадлар статистикаси яхшиланган 2024 йилнинг 9 ойида аҳолининг умумий даромадлари реал ўсиши 7,7%ни ташкил этган, жон бошига реал даромадлар эса 5,5%га ўсган (ўтган йили шу даврда мос равишда 3,5% ва 1,5%). Даромадлар статистикасининг яхшилангани, хусусан норасмий иқтисодиётни ҳисобга олиш эвазига ҳам рўй берган (методологияси эълон қилинса бўларди). Реал даромадларнинг энг юқори ўсиши Тошкент шаҳрида (10,5%), энг пасти эса Фарғона вилоятида (1,3%) юз берган. Энг бой ва энг камбағал ҳудудлардаги даромадлар ўртасидаги фарқи ўтган йилги 3,13 баравардан 3,32 бараваргача кўтарилган. Норасмий даромадлар ҳам киритилган ўзини ўзи банд қилганларнинг даромадлари улуши ортишда давом этмоқда ва 35,3%га етган (ўтган йили 34,8%). Айрим ҳудудларда ўзини ўзи банд қилганларнинг жами даромадлардаги улуши атипик тарзда кўтарилмоқда. Масалан, Жиззах вилоятида 52,3%га етган. Мол-мулкдан олинган даромадлар улуши 3,5%дан иборат бўлган ва асосан Тошкент шаҳрида жамланган (ўтган йили 2,7%). Четдан пул ўтказмаларининг жами даромадлардаги улуши 16,9%гача кўтарилган (ўтган йили 15,8% эди). Ҳудудлар ичида Андижонда даромадларда хориждан ўтказмаларга қарамлик энг юқори. Вилоятда жами даромадларнинг 28,5%и хориждан пул ўтказмаларига боғлиқ (ўтган йили 23,0% бўлган).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin