Танзанияга ҳафтасига 21та авиарейс қўйилади, Урганч, Нукус, Бухоро ва Термизга ҳам шундай қилинглар
Ўзбекистон транспортчилари Танзанияга йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 21 марта, юк ташиш бўйича эса чексиз авиақатновларни амалга оширишни йўлга қўйиш юзасидан келишув тузишган.
Ҳафтасига 21та авиақатнов учун қандай талаб мавжудлигини билмайман, чунки Танзания Ўзбекистон каби давлат, тўғри бироз бойроқ. Ўзбекистон каби тилла, пахта сотади. Гази бор. туризмни ривожлантирган. Ҳокимият сайловлар орқали алмашиб турадиган Африканинг кам сонли барқарор давлатларидан. Лекин Танзанияда айтайлик, Корея ва Катардаги каби меҳнат мигрантларимизга эҳтиёж йўқ. Ҳафтасига 21та самолетни тўлдирадиган туристик оқимниям тасаввур қилиш қийин. Лекин нима бўлгандаям, хурсандмиз.
Гап бошқа нарсада. Нима учун талаб ҳаддан ташқари катта бўлган (айниқса туристик мавсумда) Урганч, Нукус, Бухоро ва Термизга ҳам ҳафтасига 21тадан авиақатнов амалга оширилмайди? Муаммо нимада? Нима учун хорижга авиақатновлар доим маҳаллий авиақатновлардан устун кўрилади?
Балки гап маҳаллий қатновлардаги монополия билан бирга яна аэропортларда авиаёқилғи таъминотининг бир қўлли қилингани ва анча-мунча қимматлигидадир?
P.S. Маълум қилишларича, Танзанияга ҳафтасига 21та авиақатнов бу келишилган квота экан.
- https://t.me/the_bakiroo/5008@the_bakiroo