
Ҳавони заҳарлайдиган саноат корхоналарига чеклов қўйиш таклиф этилмоқда
Сиёсий дебатларнинг ҳозир бўлиб ўтаётган сўнгги сони экология, соғлиқни сақлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мавзуларига қаратилган. Қизғин кечаётган муҳокамаларда “Адолат” социал-демократик партияси ҳам ўзининг экологик йўналишдаги қатъий позициясини билдирди. Партия вакили Гулруҳ Агзамова табиатни асраш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш зарурлигини таъкидлаб, қуйидаги фикрни билдирди:
“Табиатга зарар келтирувчи, ҳавони заҳарловчи ҳар қандай саноат корхоналарига чеклов қўйишимиз керак!”
“Адолат”нинг бу таклифи ўринли эканлиги аниқ. Дебатда экологик хавфсизликни таъминлаш учун амалга ошириладиган чоралар ва қонунларнинг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратиляпти.