Охирги 3 ойда ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги камайган
Октябрь бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 484,7 минг сўмни ташкил этган, хусусан, мактаблардаги ўқитувчиларнинг ўртача ойлиги 3 449,9 минг сўмдан иборат бўлган.
Июль бошига Таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 3 499,0 минг сўм, мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги эса 3 484,7 минг сўм бўлган эди.
Яъни охирги 3 ойда таълим ва шу жумладан, ўрта мактабларда ўртача маош миқдори бироз қисқарган.
Яна бир жиҳат, Таълим ичидаги нотенгликлар билан боғлиқ. Тошкент шаҳри ва Қашқадарёдаги ўртача маошлар ўртасидаги фарқ деярли 2 баробарга етган.
Агар статистикамиз хусусий ва давлат мактаблари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблардаги ўқитувчиларнинг маошлари ўртачасини ҳам тақдим этганида Таълимнинг ичидаги тенгсизликлар даражасини ҳам кўрган бўлардик. Биз мувозанатли жамият яратмаяпмиз.