Мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлиги ниҳоят 4 млн.сўмдан ошган
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6,0 млн.сўмга яқинлашмоқда. Иш ҳақининг ўсиш суръати (17,2%) аввалги чоракка (18,0%) нисбатан ҳам, ўтган йилнинг шу даврига (17,4%) нисбатан ҳам секинлашмоқда.
Ҳудудлар қирқимида энг юқори иш ҳақи ҳам (10,1 млн.сўм), энг юқори ўсиш суръати (18,8%) ҳам Тошкент шаҳрида. Энг паст маош Қашқадарёда (4,1 млн.сўм), Пойтахт ва Қашқадарёдаги маошлар фарқи 2,44 баробарга етган (ўтган йили шу даврда 2,33).
Очиқ маълумотлар мавжуд даврда биринчи марта таълимдаги ўртача иш ҳақи (18,3%) республика бўйича ўртачадан (17,2%) тезроқ ўсган (бу мактабгача таълимда маош ўсиши тезлашгани ҳисобига рўй берган). Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши ниҳоят 4,0 млн.сўмдан ошган. Лекин мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши республика ўртачасидан ортда қолишдаги фарқи 31,8%га етган (ўтган йили шу даврда 31,5%).
Энг кам ойлик соғлиқни сақлашда бўлиб қолмоқда (3,7 млн.сўм). Энг юқори ойлик банк ва молия соҳасида (16,3 млн.сўм).
Ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисидаги
маълумотлар корхона ва ташкилотлар томонидан электрон шаклда, онлайн
тарзда тақдим этилган статистика ҳисоботлари маълумотлари асосида кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналарисиз
шакллантирилган.