Тадбиркор айни кунларда АҚШда бўлиб ўтаётган Texworld New York City халқаро кўргазмаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашибди.
Айни пайтда, АҚШ томонидан импорт божлари кўплаб давлатлар учун сезиларли даражада оширилган бўлса-да, Ўзбекистон учун улар фақат 10% ни ташкил этади. Бу эса миллий ишлаб чиқарувчиларимизга Америка каби катта ва талабчан бозорда рақобатбардошлигини ошириш, янги экспорт йўналишларини очиш учун муҳим афзалликдир.
Тадбиркорларимизга тавсиямиз – ушбу имкониятни қўлдан бой бермай, фаоллик кўрсатиб, ўз маҳсулотларингизни халқаро миқёсда танитиш, бизнесингизни кенгайтиришга йўл очинг.
Халқаро кўргазмаларда иштирок этиш орқали нафақат савдо ҳажмини ошириш, балки хорижий бозор талабларига мослашиш ва инновацион ечимлар яратиш учун муҳим тажриба тўплаш мумкин.
Бозордаги рақобатни кучайтириш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун барча имкониятлардан самарали фойдаланиш – ҳар бир тадбиркорнинг асосий вазифаси.
- https://t.me/uzchamber/18414@uzchamber