23K68Telegramda ochish
Нақд пулнинг энг кўп ишлатилиши Андижонда Регулятор ўтказган сўровларга кўра кундалик товарларни харид қилишда нақд пулнинг ишлатилиши улуши энг юқори ҳудуд бу - Андижон вилояти. Вилоятда кундалик харидларда 24% ҳисоб-китоблар ҳалиям нақд пулда қилинади. Нақд пулнинг ишлатилиши энг кам даражаси Тошкент шаҳрида (6%). Нақд пулдан республикамизда асосан деҳқон бозорларидаги харидларда фойдаланилади (56%). Муомалада (эҳтиёжда) энг кўп ишлатиладиган нақд пул бирлиги 10 000 сўмлик (21%). 1 000 сўмликнинг ишлатилиши (5%) улуши 200 000 сўмлик ишлатилишидан (6%) ҳам камроқ даражага тушган. Кичик номиналдаги пул белгиларига (тангалар, 2 000 сўм, 5 000 сўм) эҳтиёж юқори деб ҳисобловчилар 28%ни ташкил этган. 65% респондентлар нақд пулдаги ҳисобларда қайтим қайтиб олишади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin