23K48Telegramda ochish
Банкоматлар бозори тўйинмоқдами ё қайта тақсимланмоқда?? Ҳисобот нафақат молиявий хизматлар фойдаланувчимлари учун, банклар учун ҳам айрим ишораларни беради. Қайд этилишича, ҳар 100 минг аҳолига тўғри келувчи банкоматлар сони 100 тадан ошган ва бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатларининг ҳаммасини қувиб ўтиб, шимолдагилар даражасига яқинлашмоқда. Шунчаки солиштириш учун, бундан 10 йил аввал ҳар 100 минг аҳолига 8тагина банкомат тўғри келган. Расмий раҳамларга кўра, жами ўрнатилган банкомат ва инфокисокалар сони 36 мингга яқинлашмоқда ва уларнинг ярмидан кўпи тўлов ташкилотларига тегишли. Охирги бир йил ичида банкоматлар сони асосан тўлов ташкилотлари ҳисобига кўпаймоқда, банклар эса банкомат бизнесига илгаригидек қизиқишга эга эмас. Балки яқин келажакда банкомат бозорида тўлов тизимини ютиб юборган айрим севимли тўлов ташкилотларининг гегемонлигини ҳам кўришимиз мумкин. Айни пайтда ўзбекистонликлар энг кўп фойдаланадиган молиявий хизмат ҳам банкоматлар билан боғлиқ (хабардорлик улуши 91%, фойдаланиш улуши 60%). Шунинг билан бирга, олис ҳудудларда банкоматлар етишмовчилиги ҳалиям мавжуд, масалан Сурхондарёда фойдаланиш улуши 45% холос.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin