20K90Telegramda ochish
Банкоматлардаги нақдлик етишмовчилиги ҳақида Кейинги кунларда, айниқса вилоят ва туманларда нақд пул етишмовчилиги, банкоматларда пул тугаб қолаётгани тўғрисидаги масалалар кўп муҳокама бўлмоқда. Ҳали апрель ойи статистикаси мавжуд эмас, лекин кундалик кузатувлар воситасида қатор сабабларни келтириш мумкин. Энг аввало, бу ҳақда ўтган сафар ҳам ёзганмиз, мавсумий иқтисодий фаоллик ошиб бормоқда, фаоллик ошиши доим ликвидликка ва нақдликка юқори даражада талаб ҳосил қилади. Таклиф эса ўсиб бораётган талаб ортидан улгурмаяпти. Иккинчи омил, март ойига нисбатан апрелда ва майнинг дастлабки ўн кунлигида пул ўтказмалари миқдорининг кескин ошаётгани билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўтказма қабул қилувчилар маблағларни доллар ё рублда эмас, сўмда олишни маъқул деб ҳисоблашмоқда. Чунки мана 40 кундан ошдики, сўмнинг курсда ва маржинал афзаллиги юқори бўлиб турипти. Учинчидан, банкларда нақд пул чиқими ортаётганига қарамай нақд пул киримида ўсиш кузатилаётгани йўқ, балки вазият кирим доим бир муддат отда қолиши билан, балки норасмий иқтисодиёт кенгайиб бораётгани билан боғлиқдир. Нима бўлгандаям, сифатлироқ хулоса қилишга ҳали яна вақт керак. Тўртинчидан, бу сабаб доим бўлиб келган — банкларнинг, айниқса давлат банкларининг банкоматларни нақдлик билан тўлдиришда, тақсимот ва тармоқ бошқарувида техник ва логистик жиҳатдан ортда қолаётганига бориб тақалади. Нақдликка талаб бирмунча ортиши билан бу муаммо юзага чиқиб қолмоқда (байрамлар, дам олиш кунлари, ҳайитлар арафасида айниқса). Демак, айрим ҳудудларда банкоматлар тармоғи нақдлик билан кунига эмас, кунига бир неча марта тўлдирилиши зарур. Албатта бунда тарифларнинг эркин бўлиши банкларга юқорироқ стимул ролини тақдим этган бўларди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin