Алмашув курси ўзгаришининг озиқ-овқат маҳсулотлари нархига таъсири анча юқори
Марказий банк Пул-кредит сиёсати шарҳининг навбатдаги ҳисоботида алмашув курсининг нархларга бевосита ва билвосита таъсири ҳам ўрганилган.
Регулятор ҳисобларига кўра, алмашув курсининг 1 фоиз бандига қадрсизлариниши базавий инфляциянинг 0,28 фоиз бандига тезлаштиради. Шу билан бирга, алмашув курси ўзгаришининг озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсири анча юқори. Курснинг 1 фоизга қадрсизланиши озиқ-овқатлар нархини 0,42 фоизга қимматлаштиради.
Алмашув курсининг базавий озиқ-овқат маҳсулотларига кўпроқ оширувчи босими, ушбу маҳсулотларнинг бошқаларга нисбатан ноэластиклиги ва
уй-хўжаликлари истеъмол харажатлари таркибида юқори улушга (ўртача 40-50
фоиз) эга экани билан изоҳланган.