21K36Telegramda ochish
800 минг йўловчига 1,3 млрд.сўм қандай қайтарилади? Рақобат қўмитаси "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖ томонидан  сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича умумий ҳисобда жами 792 186 нафар истеъмолчидан ортиқча ҳақ ундирилганлиги аниқлангани, бир неча суд инстанцияларининг ҳал қилув қарорлари билан "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ ва "Shahar atrofida yo‘lovchi tashish" МЧЖларнинг аризаларини қаноатлантириш рад қилиниб, Қўмита Махсус комиссиясининг қарори ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилиб, ортиқча олинган маблағларни қайтариши ва молиявий жарима тўлаши белгилани ҳақида маълум қилмоқда. Албатта, биз истеъмолчилар учун бу қувончли қарор. Ҳеч бўлмаганда, монополистлар диктати ва ўзбошимчалиги остида яшаётган Янги Ўзбекистонда уларни тийиш ва жазолаш мумкинлиги таскин ва умид беради. Айни пайтда, савол туғиладики, қарийб 800 минг истеъмолчининг 1,3 млрд.сўмлик ҳақи қандай қайтарилади? Ўртача ҳисобласа, ҳар бир ҳақдорга 1 640 сўмдан тўғри келмоқда, бу рўйхатда (агар бўлса) жабрдийда сиз, мен, қўшнингиз ё дўстингиз бўлиши мумкин. Шундай жуда кичик суммаларни юзминглаб истеъмолчиларга қайтариш механизми ё назорати борми ўзи? Маъмурчилиги қандай? Айни пайтда, мана шунақа кейсларда юзминглаб ҳақдорларнинг жуда кичик суммадаги ундирилган ҳақларини балки алоҳида ва шаффоф жамғармага тушириш тўғри ва осон бўлар? Балки бу маблағлар хусусан, енгиш осон бўлмаган очофат монополистлар ва ўғри олигархларга қарши очилган антимонополия ишларида фойдаланилар? Балки мактабларга, шифохоналарга ўтказилар?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin