Сунъий равишда авиачипталарни савдога чиқармаслик жазоланади
Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдирмоқда.
Қўмита ҳаво транспортида йўловчи ташиш бозорида рақобат муҳити ҳолатини яхшилаш, авиа чипта нархларини мақбуллаштириш, авиа ташиш соҳасида, шу жумладан ички йўналишларда йўловчи ташиш ҳамда авиа ёқилғи билан таъминлашда хусусий секторни жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш ва тенг шартлар яратиш бўйича таклифлар киритилганини маълум қилган.
Антимонополия органи ҳаво транспортида истеъмолчилар манфаати йўлида монополистик занжирларга қарши қаттиқ, узвий ва доимий ҳаракатларни бошлагани хурсанд қилади.
- https://t.me/RaqobatGovUz/10479@RaqobatGovUz