26K38Telegramda ochish
Ферузага’ча ер юзаси бўйлаб Давлат раҳбарига тақдим этилган янги таклифга кўра, ТТЗга борадиган метро лойиҳасини 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади. Феруза’дан ТТЗгача метро йўли қай тарзда, ер ости ё ер усти бўлиши ҳақида бу сафар қўшимча маълумот берилмаган. 2 ой аввалги Транспорт вазирининг тақдимотида Пушкин бекатидан ТТЗга борадиган метро йўли ер усти ва ер остидан ўтиши айтилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin