34K74Telegramda ochish
Иқлим ўзгаришлари натижалари банк хатарларига қандай таъсир кўрсатади? Ўзбекистон иқлим ўзгаришларини тобора кучлироқ ва чуқурроқ ҳис этмоқда. Табиийки, қишлоқ хўжалигидан хизматлар соҳасигача бўлган сегментлардаги салбий оқибатлар таъсири банк тизимига бевосита ва билвосита канализация қилинади. Марказий банк ишлаб чиққан “2025–2027 йилларга мўлжалланган банк тизимида иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш ва назорат қилиш стратегияси" иқлим ўзгаришларига оид хавфларни баҳолаш ва уларнинг банк тизимига таъсирини юмшатиш борасидаги ўрта муддатли вазифа ва мақсадларни жамлаган. Стратегия доирасида хусусан, иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш бўйича зарур меъёрий-ҳуқуқий базани яратиш ва банкларда иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳам назарда тутилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin