24K34Telegramda ochish
Иқлим ва об-ҳаво кескинлашуви инфляцион шоклар қаторига киритилган Регуляторга кўра, сўнгги йиллардаги иқлим ва об-ҳаво шароитларидаги кескин ўзгарувчанлик ошгани, мамлакат сув таъминоти барқарорлиги билан боғлиқ хатарлар қишлоқ хўжалиги ва умумий иқтисодиёт учун салбий таъсирга эга бўлмоқда. Бунда кутилмаган қурғоқчилик қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлигини пасайтириб, ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари таклифини камайишига олиб келишиши, аномал совуқ ёки иссиқ тўлқинлар энергия етказиб беришда узилишларга ва иқтисодиётда транзакцион харажатлар кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин. Бу нафақат аҳоли турмуш даражасига, балки инфляцион кутилмаларнинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади. Озиқ-овқат хавфсизлигига оид хавотирлар ортиши истеъмол бозорида ноаниқлик муҳитини кучайтиради, бу эса истеъмол ва инвестициялар борасидаги қарорлар қабул қилиш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. "Ушбу шок таъсирида инфляция даражаси асосий сценарийга нисбатан 0,5-0,6 фоиз бандга ошиши ва ЯИМ даражаси 0,35-0,45 фоиз бандга пасайиши мумкин. Иқлим ва об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши натижасида юзага келадиган нархларнинг ошиши инфляция кутилмаларга таъсирини олдини олиш мақсадида пул-кредит сиёсати қатъий даражада узоқроқ сақланиб қолиши мумкин". Асосий йўналишлар лойиҳасида иқлим сўзи 11 марта (ўтган йили 5 марта), об-ҳаво сўзи 8 марта (ўтган йили 4 марта) ишлатилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin