ТТЗгача метро ерусти ва ерости бўлади
Транспорт вазири:
“Пушкин“ метро бекатидан “Салар“ темир йўл бекатигача траволатор орқали ёпиқ ўтиш йўли бўлади. Сўнгра ер усти метроси электропоезд йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, Акушерлик ва гинекология институти томонга бурилиш жойида аста-секин ер остига тушади”.
Лойиҳа офиси раҳбари:
“Метрополитен темир йўл бўйлаб ўтади. Кейин линияни ер остига ўтказиш кўзда тутилади. У ТТЗ охирги автобус бекатигача чўзилиб, у ерда транспорт алмашинув тугунини ҳосил қилади”.
Кейинчалик ер усти линияси “Ашхобод” боғи орқали Кичик ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб “Тошкент” метро бекатигача (Шимолий вокзал) қўшимча 4 км га узайтирилиши мумкин.