14K35Telegramda ochish
Метро бошланғич бекатлари атрофида йирик автостоянкалар ташкил этиш лозим Метронинг ерусти Сергели йўли Чилонзор йўлига улангач, метро поездлари Сергели бекатларидаёқ тўлиб-тошиб келаётгани, Чилонзор, Мирзо Улуғбек ва Новза бекатларида йўловчиларнинг поездга чиқиши қийинчилик билан юз бераётгани ҳақида ёзган эдик. Метродан доимий фойдаланувчиларнинг қайд этишича, тиғиз соатларда Чилонзор бекатлари учун қўшимча поездалр ҳаракатга қўшилмоқда. Бу яхши. Дарвоқе, кўп Сергелиликлар шахсий автомашиналарини метро бекатлари атрофида қолдириб, шаҳар марказига метрода қатнашни бошламоқдалар. Бу ҳаракатларни қўллаб-қуватлаш лозим. Демак, нормал шаҳарларда бўлгани сингари метро бошланғич бекатлари, айниқса Қўйлик, Сергели, Юнусобод, Беруний бекатлари атрофида йирик, кўп қаватли, бепул автомобиль тўхташ масканлари қуриш керак. Бу логистикани яхшилайди, вақтни тежайди, экологияни яхшилайди, шаҳар марказидаги тиқилинчларни сезиларли даражада камайтиради. @the_bankiroff

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin