Асосий ставка ошди: Банклар эса омонатлар бўйича ставкаларни кескин пасайтирмоқда
Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига кўтарган кунда омонатлар бозоридаги ўта фаол ва “маркетмейкер” бўлган икки онлайн банк омонат маҳсулотлари бўйича ставкаларни 3 фоиз бандига туширилиши ҳақида эълон қилмоқда.
Онлайн банклар билан бир қаторда қатор анъанавий банклар ҳам ҳеч бир эълонсиз қиммат омонатларини таклиф рўйхатидан олиб ташлашган.
Ўзбекистонда банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтира бошлаши асосан маъмурий топшириқ, босим ё таъсир бўлсагина, юз беради (ўтган ёмон даврдан мерос). Қизиқ, юз бераётган антиқа томошани Марказий банк қандай изоҳлайди?
Ставкаларни бозордаги талаб/таклиф, таркибий ва конъюнктуравий ўзгаришларисиз сунъий пасайтирилиши қандай оқибатлар яратишини ҳаммамиз кўрганмиз. Валюта курсига босим ортиши, коррупцион каналлар пайдо бўлиши, норасмий транзакцияларнинг кенгайиши - бу тўлиқ оқибатлар эмас.