19K42Telegramda ochish
Асосий ставканинг пасайиши эркин бозор ва тижорат сегментига деярли таъсир ўтказмайди Айтиш керакки, асосий ставканинг 14 фоизгача пасайгани ҳатто нархи маъмурий бошқариладиган имконли ипотека ставкаларида хам ҳозирча ўзгариш ясамайди. Чунки ўтган йили 18 мартда асосий ставка 17%гача кўтарилган вақтда имконли ипотека бўйича ставкалар 14%га боғланган ҳолда қолдирилганди. Демак, ставка ўзгарадиган сегментлар бу Ўзбекистонни тубга индиришда давом этаётган оилавий тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлар, турли қарорлар доирасидаги саноқсиз пул ўзлаштирадиган дастурлар ва таълим кредитлари. Улар бўйича шартномавий ставкалар пасаяди. Риск шкалаларидаги ўзгаришлар ҳам ставкаларни пасайишга рағбат бермайди. Чунки банклар бизнес ва аҳоли учун эркин бозор ва тижорий сегментларда аллақачон 150 ва 200 фоизлик риск сегментларда кредит ажратишга кўникма ҳосил қилиб бўлишган. Айни вақтда масалан, тижорий ипотека ва тижорий автокредитлар ставкаларида секин аста пасайиш кузатилиши мумкин. Лекин бу асосий ставка пасайиши туфайли эмас, ушбу сегментда кучайиб бораётган очиқ рақобат туфайли юз беради. Аҳоли омонатлари бўйича ставкаларда асосий ўйинчи бўлган банкларда ставка деярли ўзгаришсиз сақланади. Омонатлар жуда кўп бозор иштирокчилари учун Ягона ресурс манбаси бўлиб қолмоқда. Таклифни давлат корхоналари белгилайдиган корпоратив депозитлар секторида нархларни доимгидек биринчи навбатда коррупцион иштаҳа белгилайди. Асосий ставканинг пасайиши бу секторда номинал ставкани пасайтиргани билан, коррупцион маржани одатда оширади. Ёдда тутиш лозимки, асосий ставкани бозор тенденцияларига номувофиқ пасайтирилиши доим давлат банкларида қарор қабул қилувчилар учун қувончли хабар ҳисобланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin