32K111Telegramda ochish
Метро бўлсин, ер ости метроси бўлсин! Албатта, метронинг ТТЗ даҳасигача узайиши жуда зўр хабар. Байрамбоп, қувончли янгилик! Айни пайтда, метро бўлса, биратўла ер ости бўлсин, дея дуо қиламиз. Чунки бесўнақай ер усти метроси қургандан трамвай қайтгани афзал (ТТЗ тарафга Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб юрган 6- ва 13-трамвайларни эсласангиз керак). Ўзи Қўйлик ер усти метроси эски эпохада олиб ташланган Оҳангарон йўлидан Қўйлиққа томон трамвай йўлини айни такрорлаганини айтмасак бўлмайди. Халқбоп ва дастёр трамвайни олиб ташлаб, бир неча йил ўтиб қиммат ер усти метроси қуриш каби ажойиботларни бошдан кечирганмиз. Дарвоқе, 3,5 йил аввал Давлат раҳбарига қилинган презентацияда ТТЗ томонга ер остидан юрадиган метро қурилиши айтилганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin