26K63Telegramda ochish
Аффилланган монопол гуруҳлар учун жиддий сигнал Ўтаётган ҳафтада Рақобат қўмитаси Uzbekistan Airways ва Uzbekustan Helicopters'ни (Silk Avia товар белгиси билан) шахслар гуруҳи сифатида маҳаллий йўналишларда йўловчи ташиш бозорида устун мавқега эга деб топган. Шунингдек, Uzbekistan Airways халқаро йўналишларда йўловчи, юк ва почта ташиш хизмати бозоридаги монополист деб эьтироф этилган (тегишли ўзгартиришлар ҳали реестрда акс этмаган). Ҳавошканинг янги ўйинчи дея ташкил этилган Silk avia билан ота-болага айланиши жуда ёмон қарор бўлгани ҳақида кўп ёзганмиз. Антимонополия органи ўзаро аффилланган гуруҳларнинг монопол мавқеларини мониторинг қила бошлагани биз истеъмолчилар учун яхши хабар. Чунки кейинги йилларда гўёки турли ном, бренд ва товар белгилари остида ишлашига қарамай, аслида ягона бенефициар ва бенефициарлар гуруҳи ўлароқ монопол мавқени эгаллаб олиши кенг авж олмоқда. Шу ўринда антимонополия органини Ўзбекистон аэропортларида ёқилғи қуйиш хизмати тўлиқ бир қўлли эканина эътибор қаратиш лозимлигини эслатган бўлардим. Авиачипталар нархининг ҳаддан зиёд қимматлиги илдизларидан бири шунда ўзи. Масалан, қатновларнинг 75 фоизини жамлаган Тошкент аэропортини ёқилғи билан таъминлаш яширин қарор билан Sanoat Energetika Guruhi эгаллаган. Иккинчи йирик аэропорт Самарқанд аэропорти ҳам шу компанияга аффилланганлар қўлида. Тез орада навбатдаги схемалар орқали улар Бухоро аэропортини ҳам қўлга киритишади. Нима учун қип-қизил монополист бу гуруҳ монополист деб эътироф этилмаслиги керак? Ўзи савол туғилади: Нега ёқилғи-энергетика, кон саноати, пудрат, лойиҳа ва инжиниринг, махсус қурилиш каби сегментларни яширин қарорлар, маъмурий воситалар ва назоратдаги чиновниклар ёрдами билан эгаллаётган ва бенефициарлари бир Enera, Saneg, Enter Engineerig, Eriell Group гуруҳлари монополияга оид назорат ва мониторингдан четда қолиб келмоқда? Уларнинг бошида шохи борми ё улар Ўзбекистон қонунларига бўйсунмайдими?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin