18K49Telegramda ochish
Тарозининг посангиси бузилган ХДП пул йиғиб, лекин, етарли хизмат кўрсатмаётган бошқарув-сервис компаниялардан жабр чекаётган шўрпешона истеъмолчилар масаласини кўтармоқда. Худди шунақа аянчли ҳуқуқсизлик лозим даражада хизмат кўрсатмай, ўроқда йўқ, бошоқда йўқ, машоқда йўқ —пул олишда ҳозир чиқинди ташувчиларга ҳам тааллуқли. Мунозараларда оқибатлар ҳақида кўп фикрлар айтилипти, лекин бунга сабаб бўлган асосий сабаб ва омилларга, афсуски, яна тўхталинмаган. Ечимлар таклиф этилмаган. Тасаввур қилинг, кўп қаватли уйда яшайсиз. Лифтингиз носоз, эшиклар бузуқ, умумий майдонлар тозаланмайди. Ҳокимият тиқиштириб берган бошқарув компаниясини жазолай оласизми? Йўқ. Лекин хизмат кўрсатмаяпти, деб пул тўламасангиз, бошқарув компанияси сизни жазолай олади — электрга тўлов қила олмай қоласиз. Худди шунингдек, чиқинди ташувчи чўнтак монополистлар маҳаллангизга қонун бўйича ҳар уч кунда келиши керак бўлсада, ойлаб қорасини кўрсатмайди (мабодо мажбурий-ихтиёрий ҳашар эълон қилиниб қолинмаса). Лекин тўловни қуртдек санаб олишда ҳамиша нозир, тўламай кўринг-чи, светсиз қоласиз. Кимдир ҳокимиятдан келиб уларнинг мушугини пишт дедими шу пайтгача? Йўқ. Нега? Шерикми? Ё Бефарқми? Нима бўлгандаям коммунал соҳада (чиқинди ташиш ҳам шу қора ўпқон ичида) тарозининг палласи бузилган. Аниқроғи тарозини посангиси йўқ. Антимонополияга мурожаатлар сонига қаранг, потираб ошаётган ҳар икки мурожаатнинг биттаси шу билан боғлиқ. Истеъмолчиларнинг юзмиллиардлаб ҳақлари туя қилинмоқда. Ўзи парламентда истеъмолчиларнинг овози борми? ХДП истеъмолчиларнинг сўзда эмас, амалда ҳимоятига айлана оладими? Агар айланиш истаги бўлса, нега тарози палласини қонун билан мувозанатлаштириш таклифларини кўрмаяпмиз? Нега ярамас бошқарув компаниялари ва очофоат чиқинди ташувчиларни жазолаш бўйича Антимонополияга фавқулодда ҳуқуқлар берилмаяпти?

Arxivda shunga yaqin