Чиқинди ташувчиларни устун музокара кучига эга деб топаётган Антимонополия истеъмолчиларга ёрдам берадими?
Рақобат қўмитаси Самарқанд, Қашқадарё ва Жиззах ваилоятларида 27 та чиқинди ташувчи корхонани ўзларига бириктирилган ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этган.
Устун музокара кучига эгаларида шартнома шартларига, ҳудудни белгилашга ва нархни белгилашда бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятлари мавжуд бўлади. Яъни истеъмолчилар уларнинг олдида заиф. Ўзбекистон бўйлаб чиқинди ташувчиларнинг аксари шунақа устунликка эга ва шунинг учун биз истеъмолчилар ўз ҳуқуқимизни ва ҳақимизни ҳимоялашда давлат органлари, айниқса Рақобат қўмитаси ёрдамига муҳтожмиз.
Масалан, бизнинг Тошкент туманига ДХШ деган кўзбўямачиликка асосланган битимлар асосида бириктирилган, лозим даражада ёки умуман хизмат кўрсатилмагани учун жуда кўп эътирозлар билдириладиган "Zangiota Obodon” МЧЖ устун музокара юритувчи деб топилганми ё йўқ, билмайман (рўйхатда чиқмади).
Ҳаммадан қизиғи, Тошкент вилояти ҳокими қарори билан ўтган йили октябрда вилоятнинг 7та туманида, улар орасида Тошкент тумани ҳам бор, санитария-тозалаш хизматларини яхшилаш мақсадларида "Zangiota Obodon” МЧЖ билан тузилган битимлар бекор қилинган. Бошқа туманларни билмадим, лекин "Zangiota Obodon” МЧЖ Тошкент тумани истеъмолчиларига (шартнома бор-йўқлигидан қатъий назар) амалда боғланганича қолмоқда. Яъни вилоят ҳокимининг қарори де-факто ижросиз турипти (буям етмагандай, 1 августдан емаган сомсага пул тўлаш бошланади). Энди тушунгандирсиз, нима учун чиқинди тўловларини инвентаризациясиз электрга кўр-кўрона боғлаш қанчалар абсурд эканини?
Рақобат қўмитаси витрина пойтахтнинг биқинида бўлишига қарамай, қолган Ўзбекистон каби кўп муаммоларга эга Тошкент туманида чиқинди ташиш хизмати масаласини ҳам ўрганса бўларди. Ўзи бизга ким ва қандай хизмат кўрсатиши керак? Балки Тошкент туманидаги ўрганишлар орқали, бутун Ўзбекистонда истеъмолчи билан шартнома бўлмаса чиқинди тўловини электрга боғлаш билан боғлиқ шошма-шошар ва хато қарор бекор қилинар?
- https://t.me/RaqobatGovUz/10728@RaqobatGovUz
- https://e-qaror.gov.uz/uz/doc/2052258gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/10469@the_bakiroo