500 ўқитувчининг маошига Сандал, 560 дўхтирнинг маошига Араш Андижонга келади
Ўқитувчининг маоши нега паст, дўхтирнинг ойлиги нима учун кам, деганлар 15-17 август кунлари Хонободга бориб “Дунё садолари” фестивалида турк Сандални, эронлик Арашни, италиялик In-Grid'ни, ҳинд Чинайни тинглашлари мумкин.
Дарё нашри Андижоннинг Хонободида ўтадиган фестивалга таклиф этилган шоу-бизнес вакиллари билан боғлиқ келишувларни ўрганган.
Ëзилишича, эронлик Арашни Андижонга олиб келиш учун 2 млрд 95 млн сўм сарфланади. Бу сумма масалан, 566та тиббиёт ходимининг ўртача маоши дегани. Туркиялик хонанда Мустафо Сандал Хонободда нечадир дақиқа сакраб, ўйнаб, куйлаши учун 2 млрд 49 млн сўм ажратилган, бу пулга ўртача 502та ўзбекистонлик ўқитувчи бир ой ишлайди.
Глобал отарчилар билан боғлиқ умумий ҳисобда қарийб 5 млрд.сўмлик харажатлар ўртамчи компаниялар воситасида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
- https://daryo.uz/k/PBmDXz15daryo.uz