Дарсликлар ижараси учун тўловлар тикланади, бюджетда антиқа харажатлар пайдо бўлади
2 йил аввал дарсликлар яратишни бир қўлли қилиш кампанияси фонида "бепул" деб эълон қилинган дарсликлар ижараси учун 2025 йилдан бошлаб ҳақ ундириш бошланиши мумкин. Шу орқали 376,6 млрд.сўм тежаб қолишмоқчи.
Дарсликлар ижараси учун тўлов тикланиши фонида бюджетда биринчи марта пайдо бўлган мана бу харажатлар эътибор қаратмаслиги мумкин эмас:
"Нуроний" жамғармаси маблағлари (Камбағалликдан чиқариш дастури харажатлари) - 504,0 млрд.сўм.
Умумтаълим мактабларида тўгаракларни ташкил этиш ва уларга “Камбағал
оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандларини жалб қилиш учун 500 млрд.сўм;
Футболни аҳоли ўртасида кенг
тарғиб қилиш мақсадида футбол кўчма телевизион станциясини харид қилиш 108,0 млрд.сўм;
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида FACE-ID технологияси орқали
амалга оширишни жорий этиш - 64,6 млрд.сўм;
"Тирик тарих" дастури доирасидаги филмларни яратиш учун харажатлар - 50,0 млрд.сўм;
Самарқанд шаҳрида йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора
турларининг халқаро савдоси тўғрисидаги конвенсияси бўйича томонлар конференциясининг 20-йиғилиши тадбирларини ўтказиш харажатлари - 20,0 млрд.сўм;
Ёшлар ўртасида ошпазлик, кондитерлик, стилистлик, дизайнерлик, ҳунармандчилик йўналишларида “Касб-ҳунар олимпиадалари”ни ҳар йили ташкил қилиш ва ғолибларига устахоналар қуриб бериш,
зарур дастгоҳлар олиб беришни йўлга қўйиш харажатлари - 10 млрд.сўм;
Мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари бўлган Халқаро “Ўзбекистон ипак матолари” мода ҳафталигини ўтказиш харажатлари - 10,0 млрд.сўм.