Ўзбекфильм бўйнига илинган 22,9 млн евро кредит мажбурияти нима мақсадда ишлатилган? Бюджет пуллари-чи?
Бугун Ўзбекфильм киностудиясининг 22,9 млн евро кредит мажбурияти борлиги, мол-мулки ва ер майдонлари кредит учун гаровга қўйилган, солиқлардан қарийб 1 млрд сўмдан ортиқ қарздорлиги маълум қилинган
Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедов бошқа қўшимча тафсилотларни очиқламаган.
22,9 млн.евро кичик пул эмас. Бунча катта кредит қай мақсадларда берилган? Қайси банк томонидан? Қачон? Ўз ихтиёри биланми ё босим бўлганми? Кредит мақсадли ишлатилганми ўзи ё ўнгга-чапга совурилганми? Нима ҳисобидан, қайси тушумдан қайтаришмоқчи бўлган?
Бу саволларга жавоб олиш Ўзбекфильмни асрашдан камроқ муҳим эмас.
Кинога охирги йилларда бюджетдан ҳазилакам маблағлар ажратилаётгани йўқ.
Масалан,
2023 йилда:
кино маҳсулотларини яратишга 70 млрд.сўм;
халқаро кинофестивалини ўтказиш учун 10 млрд.сўм;
миллий сериаллар ишлаб чиқаришга 9,5 млрд.сўм;
хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида кино ишлаб чиқариш учун 5 млрд.сўм;
2024 йилда:
кино маҳсулотларини яратишга 105 млрд.сўм;
халқаро кинофестивалини ўтказиш учун 10 млрд.сўм;
миллий сериаллар ишлаб чиқаришга 12 млрд.сўм;
хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида кино ишлаб чиқариш учун 5 млрд.сўм;
2025 йилда:
кино маҳсулотларини яратишга 110 млрд.сўм;
Тирик тарих фильмларига 70 млрд.сўм;
халқаро кинофестивалини ўтказиш учун 10 млрд.сўм;
миллий сериаллар ишлаб чиқаришга 12 млрд.сўм.
Бу бюджет пуллари нимага ва қандай ишлатилган? Кино агентлигининг аввалги раҳбарлари ҳисоб ва жавоб берадими?
- https://t.me/JakhongirAkhmedov/19@JakhongirAkhmedov
- https://lex.uz/docs/6333240lex.uz
- https://lex.uz/docs/7277719lex.uz
- https://lex.uz/docs/7949060lex.uz