
Хайнанда дам олиш ва соғломлаштириш турларига талаб ортиб бормоқда
Тошкентда Хайнань оролининг туристик имкониятларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. «Соғломлаштирувчи Хайнань» мавзусида ўтган тадбирда туризм соҳасидан 100 дан ортиқ мутахассис қатнашди.
KOMPAS Ўзбекистон раҳбари Медет Жакеев фикрига кўра:
«Ҳозирги кунда KOMPAS компанияси Qanot Sharq авиакомпанияси билан ҳамкорликда Тошкентдан Хитойга ҳафтасига
бир марта чартер рейсларни
амалга оширмоқда. Кузга келиб бу рейслар сонини
икки мартагача оширишни
режалаштирганмиз. Хайнанга талаб катта — нафақат пляж таътили, балки хитой тиббиёти, массаж ва эксклюзив турлар ҳам туристларни ўзига жалб қилади».Хайнанга қизиқиш ортиб бормоқда — рейслар тўла, соғломлаштириш турларига талаб ҳам ошяпти. Хитой эса курортларни янада яхшилаб, саёҳатчилар учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Тиббий ва соғломлаштириш турларига талаб катта. Ҳамёнга ва истакларга қараб Хайнань ороли бу йўналишда қулай шароит ва замонавий имкониятлар тақдим этмоқда. Саёҳатсевар ўзбекистонликлар учун яна бир сифатли танлов пайдо бўлгани хурсанд қилади.