25K114Telegramda ochish
Мактаб ўқитувчилари маоши яна ўртача маошдан ортда қола бошлаган 2026 йилнинг 1- чорагида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,4%га ўсиб, 6 825,9 минг сўмга етган. Ҳудудлар орасида энг катта маош ҳалиям Тошкент шаҳрида — 11 684,3 минг сўм (+18,8%), энг паст маош эса Қашқадарёда — 4 665,2 минг сўм (+14,3%). Пойтахт ва Қашқадарёдаги маошлар ўртасидаги фарқ 2,5 баравардан ошган (ўтган йилнинг шу давридаги фарқ 2,42). Соҳалар аро энг юқори маош банк-молия соҳасида сақланмоқда — 18 595,8 минг сўм (+18,2%). Энг паст маош эса соғлиқни сақлашда — 4 111,6 минг сўм (+13,0%). Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши 4 474,8 минг сўмни ташкил этган (+12,8%). Ўртача маош ўсиши суръатидан ортдан қолиши ҳисобига энди ўқитувчининг маоши Республика бўйича ўртача маошнинг 65,5% даражасигача тушган (ўтган йили шу даврда 68,5%). Республика бўйича ўртача иш ҳақи ҳисоботида нисбатан пастроқ маош тўланадиган кичик корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги маошлар инобатга олинмайди (шунинг учун расмий "ўртача маош" юқорироқ кўриниши мумкин). Шунингдек, маошлар бўйича медиана кўрсаткичлари ҳам очиқланмайди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin