
Меҳнат муносабатлари: иш берувчилар муаммолари очиқ муҳокамада
Айни дақиқаларда Савдо-саноат палатасида меҳнат муносабатларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда айрим секторларда ишга қабул жараёнларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва иш берувчилар дуч келаётган кундалик муаммолар муҳокама қилинмоқда.
Мулоқотда Даврон Вахабов нафақат Палата раиси балки Ўзбекистон Иш берувчилар конфедерацияси бошқаруви раиси сифатида ҳам иштирок этаркан.
Маълумот учун, Конфедерация иш берувчилар овозини давлат органларига етказувчи асосий платформалардан бири ҳисобланади. Унинг фаол ва самарали ишлаши тадбиркорлар учун қулай меҳнат сиёсати шаклланишига, ортиқча талаб ва чекловларни камайтиришга ҳамда бизнес юритиш шароитларини яхшилашга хизмат қилиши мумкин.
HR ва кадрлар бўйича мутахассислар учун айниқса долзарб:
https://youtube.com/live/0lYs9HSgOCQ?feature=share
- https://t.me/uzchamber/21947@uzchamber
- https://youtube.com/live/0lYs9HSgOCQ?feature=shareyoutube.com