Ўқитувчиларнинг ўртача маоши ўртача маошни қувишни бошлаган
2025 йил якунлари билан Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18,9%га ўсиб, 6 376,7 минг сўмга етган (ўртача тортилган курс билан 507 доллар).
Энг юқори маош ҳалиям пойтахт Тошкентда (10 753,8 минг сўм), энг кам маош Қашқадарёда (4 476,7 минг сўм). Пойтахт ва Қашқадарё ўртасидаги фарқ ўсишдан деярли тўхтаган (2,39дан 2,40га кўтарилган).
Энг юқори маош, гарчи ўсиш суръати секинлашганига қарамай, банк-молия соҳасида (17 597,5 минг сўм), энг паст маош эса соғлиқни сақлашда сақланиб қолмоқда (3 909,3 минг сўм).
Ижтимоий адолат посангиси ўлароқ ўқитувчининг нисбий маоши кўрсаткичи пасайиши ўтган чоракда тўхтаган эди, йил якуни билан ўша нисоб сақланган. 2025 йилда мактаб ўқитувчисининг маоши 4 278,2 минг сўмга етган. Бу Республика бўйича ўртача маошнинг 67,1 фоизи. Ўтган йили бу кўрсаткич 66,9 фоизни ташкил этган эди.