Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 511 долларга етган, ўқитувчиларнинг нисбий камбағаллашиши тўхтаган
Аввалроқ Ўзбекистон 2025 йил 3- чорак якулари билан ўртача иш ҳақи 500 долларга етиши ҳақида ёзгандик. Расмий статистика бўйича, 2025 йил январь-сентябрь ойларида ўртача иш ҳақи 6 166,9 минг сўмга етган (+19,2%). Бу 1 октябрь ҳолатига расмий курс билан 511 доллар дегани.
Ҳудудлар орасида энг юқори иш ҳақи доимгидек Тошкент шаҳрида — 10 379,6 млн.сўм. Энг кам маош — Қашқадарёда (4 270,8 минг сўм). Тошкент ва Қашқадарёдаги ўртача маошлар фарқи 2,43 каррани ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида фарқ 2,39 карра бўлган).
Иш ҳақининг энг юқори суръатда ўсиши Самарқанд вилоятида кузатилган (+24,8%). Аввалги чоракларда Самарқандда иш ҳақи республика кўрсаткичи ўртача ўсиш суръатидан пастроқ ўсаётганди (бу аномалиянинг сабаби қизиқ).
Ўзбекистонда энг катта маошни қайта суғурталаш ва пенсия жамғармаси фаолиятидагилар олишмоқда (20 972,9 млн.сўм). Энг кам маош эса мактабгача таълимда (2 771,5 млн.сўм).
Янги даврда биринчи марта ўқитувчиларнинг нисбий камбағаллашиши тўхтаган. Мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши 4 136,7 минг сўм) Республика бўйича ўртача маошнинг (6 166,9 минг сўм) 67,1%ини ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида 67,0%).