Таълим ва тиббиётда маошларнинг нисбий камайиши тўхтагани йўқ
2025 йил 1- чорак якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи йиллик ҳисобда 18,0%га ошиб, 5 796,1 минг сўмни ташкил этган (ўтган йилнинг шу даврида ўсиш 19,8% эди).
Маошларнинг энг юқори даражада ўсиши Тошкент шаҳрида сақланиб қолмоқда (+22,7%). Андижон вилоятида энг паст даражада маош ўсиши кузатилган (+11,0%).
Худди ўтган йилдагидек, энг юқори ўртача маош Тошкентда (9,9 млн.сўм), энг паст ўртача маош Қашқадарёда (4,1 млн.сўм). Ҳудудлар ўртасидаги фарқ ортишда давом этмоқда (2,26 баравардан 2,42 бараварга етган).
Алоқачиларнинг маоши бонкирларнинг маошидан тезроқ оша бошлаган ва тенденция сақланса, йил охиригача алоқачилар бонкирларни қувиб ўтиб кетади.
8 йилдан бери давом этаётган таълим ва тиббиётда маошларнинг Ўзбекистондаги ўртача ойликдан секинроқ ўсиши тўхтаган йўқ. Хусусан, 1 апрель ҳолатига мактаб ўқитувчиларининг ўртача маоши (3 970,4 минг сўм) Ўзбекистонликларнинг ўртача маошидан 32,5%га ортда қолмоқда (ўтган йилнинг шу даврида ортда қолиш 31,2% эди). Ислоҳотлар бошланган 2017 йилда ўқитувчиларнинг маоши Республика бўйича ўртача маошдан 20% ортда қолар эди.
Дарвоқе, бу сафар ҳам ўртача маош статистикасида кичик
корхоналар, микрофирмалар ва қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги маошлар инобатга олинмаган.