21K26Telegramda ochish
Иссиқлик қачон ёқилади деган савол қўйилмоқда, газ таъминотига чекловлар киритиладими? 29 октябрь тонгги муддатларда республика шимоли, маркази ва Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳароратнинг -2 даражагача совиб кетиши, шимолда ҳарорат -7 даражагача тушишини қайд этаётган Эркин Абдулахатов иситиш мавсумига қачон старт берилишини сўрамоқда. Назаримда, савол бунданда кенгроқ қўйилиши керак. Қишки мавсум учун ваъда қилинган энергетика тизимига оид сценарийлар қачон эълон қилинади? Газ заправкаларидан иссиқхоналаргача бўлган тижорий субъектлардан тортиб, оддий истеъмолчиларгача қачон ва қайси ҳолатларда чекловлар бошланишини билишга ҳақли. Биз худди аввалги йиллардаги каби қишга ташвишли ҳадик ва номаълумлик билан кириб бормоқдамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin