25K21Telegramda ochish
Парклар, мактаблар, боғчалар ер майдонларини хусусийлаштиришни қонун билан тақиқлаш керак Сўнгги йилларда давлат мулки ҳисобланган умумфойдаланишдаги боғлар, сайилгоҳ, хиёбон ва дарахтзорлар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш амалиёти кенгайиб бораётгани кўпйиллик дарахтларнинг кесилишига, атроф-муҳит ифлосланишига, оқибатда аҳолининг ҳақли норозилигига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, қонунчиликдаги бўшлиқлар сабаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан истироҳат боғларининг ерларини маҳаллий ҳокимият захирасига олиш ва кейинчалик хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш амалиёти кенгайиб бормоқда. Адолат партияси жойлардаги учрашувларда истироҳат боғлари, болалар оромгоҳлари, сайилгоҳлар, таълим ва тиббиётга оид давлат объектлари ва уларнинг ҳудудларини сотиш, хусусийлаштириш ёки бегоналаштиришни қонун билан тақиқлаш, бундай ҳаракатлар учун жавобгарлик белгилашни таклиф қилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin