Референдум тузоғи
Эртага Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича референдум ўтказилади. Бир қарашда рисоладагидек жараён, гўёки халқ фикри инобатга олинаётганидек.
Лекин Референдумга тайёргарлик жараёнида "АЭСга йўқ" деган тарғибот амалга оширишга имкон қолдирилмади, ОАВ ва медиа фақат АЭС қурилишини ёқловчи материаллар билан бўлишди. Ҳаттоки, холис деб ҳисобланилган Orda нашри ҳам АЭС қурилишига қарши турганларни ёмонотлиқ қилувчи кампанияга қўшилди. Экспертлар фикри дея интервьюлар орқали АЭС қурилиши муқобили йўқ вариант, дея дастакланди.
АЭС қурилиши бўйича ўқувчилар фикрини ўрганмоқчи бўлган нашр устидан маҳкама ўтказилиб, жаримага тортилди.
Референдум олдидан АЭС қурилишига қарши турган қатор фаоллар қамоққа олинмоқда.
Эҳтимолки, эртанги референдум натижалари бўйича "Ҳа" деган овозлар мутлақ катта улушни ташкил этгани ва бу Қозоғистон халқининг танлови бўлгани эълон қилинади.
- https://orda.kz/kto-stoit-za-protivnikami-i-storonnikami-stroitelstva-ajes-v-kazahstane-391604/orda.kz
- https://www.youtube.com/watch?v=7FKSqCqvwhYyoutube.com
- https://adilsoz.kz/pravovye-obzory/amicus-curiae-vopros-ne-opros-yuridicheskaya-ekspertiza-po-delu-uralsk.htmladilsoz.kz
- https://www.currenttime.tv/a/kazahstan-aes-aresty/33146117.htmlcurrenttime.tv