Шимолдагилар Қирғизистонга ҳам АЭС қуришни тиқиштиришмоқда
Ўтаётган ҳафтада қардош Қирғизистонда ҳам АЭС қуриш билан боғлиқ таклифлар кун тартибига қайтадан чиқарилди.
Доимгидек, масалани қирғиз қардошлар эмас, Росатомнинг расмийлари кўтара бошлаган.
Қирғизистонда энергетик мувозанат учун атом станцияси керак, дея қирғизистонликлар учун қарор чиқариб бераётган шимоллик кейинги абзацда атом станциясини қуриш ҳақидаги қарорни халқ ҳукумат билан биргаликда қабул қилиши ҳақида лоф урган. Шимолликлар бўлажак АЭС учун жой ҳам танлаб бўлишган кўринади, сиздиргиларга кўра бу гўзал ва беғубор табиати билан машҳур Чуй водийси бўлиши мумкин.
Гидроэнергергетика ресурсларига бой, айни вақтда юқори даражада хавфли сейсмик ҳудудда жойлашган Қирғизистон учун АЭС қурилиши қандай оқибатлар яратиши мумкинлигини қирғиз қардошлар ўзлари яхши тасаввур этадилар.
Эътибор берсангиз, Россия бутун Марказий Осиё бўйлаб минтақани иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий гаров назоратида тутиш имкониятини берадиган АЭСлар қалқонини яратиш ҳаракатига жиддий киришган.