Ядровий шантаж билан шуғулланаётган давлат билан АЭС борасида ҳеч қандай музокара бўлмаслиги керак
Янги тайинланган Энергетика вазири Ўзбекистон атом электр станциясини қуриш йўлидаги музокаларни давом эттираётганини билдириб, бунда миллий манфаатлар масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганини қайд этипти.
Билмадим, янги вазир АЭС борасида кимлар, қайси давлатлар билан музокаралар ҳақида айтмоқда. Балки ўтган даврда хавфсиз, масъулиятли ва самарали ядро энергетикаси технологияларини таклиф этадиган Франция, Япония. Германия каби давлатлар билан музокаралар очилгандир.
Лекин дунёни ядровий уруш ёқасига келтириб қўйган, ядровий шантаж ва босим кундалик сиёсатига айланган зўравон давлат билан ҳеч қандай музокара бўлмаслиги керак. Бошлангани тўхтатилиши зарур.
Ўзбек халқи, жиззахликлар, навоийликлар, самарқандликлар, сирдарёликлар, қўшни Қозоғистон, Тожикистон вилоятларининг миллионлаб аҳолиси худди Запорожье ёки босиб олинган Херсон, Донецк ва Луганск вилоятлари каби юрагини ҳовучлаб ҳаёт кечирмаслиги керак.
Россия қурадиган АЭС - бу бомба. Ўзбек халқининг, келажак авлоднинг бошига қуриладиган бомба.
- https://t.me/deputat_kusherbayev/3591@deputat_kusherbayev