Ажойиб параламентимиз бор
Параламент сайланганми ёки сайланмаганми, рўйхат бўйича тайинланганми - фикрлар турлича.
Ўзини яшиллар партияси деб тамғалаган экологлар АЭС қурилишини ёқлайди.
Тақсимотда чекига либерал биркаси тушганлар бизнеснинг палата ва уюшмаларга мажбурий аъзолигини конституциявийлигини исботлашга уринишади.
Миллий тикланиш номини ўзлаштирганлар эса оккупантлар шарафига тикланган бутхона масаласида тушуниш билан ёндашишга чақиради.
Ва айнан шуларга миллат ва мамлакатнинг тақдирини, хусусан собиқ оккупант, собиқ метрополия ва амалдаги агрессор давлат билан иттифоққа киришишни ҳал қилиш вазифаси топширилган.
Тушунаяпсизларми? Мен эса тушунмаяпман.
@the_bakiroo