11K49Telegramda ochish
Партбилетни йиртган ва ёққанларни 90- йилларда тв орқали кўрардик. Тутуруғини йўқотган, аксилинсоний, жиноятчи партия - КПСС сафида бўлишни истамаган, партиянинг мунофиқ раҳбарлари ҳаракатларига қарши бўлган минглаб, миллионлаб оддий коммунистлар норозилик сифатида шундай ишга қўл уришган. Албатта, Миллий тикланиш КПСС эмас. Фидокорлар, Ватан тараққиёти деган сохта ва сунъий тузилмалар қўшилмаларидан яралган бу франкенштейн агар юқоридан топшириқ бўлса Экопартияга қўшилиши, ХДПни қўшиб олиши ёки Қрим босиб олингандан кейин Единая Россияга қўшилиб олган Украинанинг Регионлар партияси сингари бир туфлаб ўғри ва муттаҳамлар партияси Единая Россиянинг Ўзбекистондаги ячейкасига ҳам айланиши мумкин. https://t.me/shokirjonov/1428

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin