19K15Telegramda ochish
Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилар федерацияси (ИТМФ) ва Халқаро кийим-кечак федерацияси (ИАФ) нинг йиллик анжумани доирасида тўқимачилик ва сунъий толалар мавзусида сессия ўтказилди. Унда дунё бўйича тола бозоридаги ютуқлар, ривожланиш йўллари, табиий толалар таъминотидаги узилишлар ва полистер синтетик толасининг аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Пахта ва полиэстер аралашмаси билан тайёрланган матолар кўплаб текстиль маҳсулотларида қўлланилади. Миллий ва халқаро бозорларда бу аралашма билан тайёрланган матоларга талаб юқори. Полиэстер намликни камроқ ўтказади, натижада матонинг қулайлик даражасини оширади. Тадбирда ҳам аралаш матолар тайёрлаш тўғри йўналиш экани ва бу бўйича маҳсулотлар ҳажмини ошириш кераклиги таъкидланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin