Инфляция статистикаси реалликдан ортда қолмоқдами?
Ўзбек статистикасига ишонилса, ноябрь ойида пропан 11,1%га, бензин эса 4,7%га қимматлаган. Пропан ва бензин (80 шиптир) биржа ва чакана нархи ноябрнинг биринчи ҳафтасида потолок спред ўрнатилгач, ўсишдан тўхтаган эди. Ажабланарлиси, пропан ва бензин нархи икки хонали фоизда потираб ошган октябрь ойида расмий статистика бензининг 1,5%лик, пропаннинг эса 1,2%лик қимматлаганини кўрган эди холос.
Статистиканинг ойлик ҳисоби ой давомидаги нарх сакрашларини гўёки бўлмагандек ўтказиб юбораётгани алоҳида муаммо. Инфляция статистикаси нормал давлатлардагидек ҳафталик ўлчовга (ва йиғма ойлик) ўтказилиши керакка ўхшайди.
Яна бир жиҳат, статистикамиз наздидаги бензиннинг таркибий вазни қанақа эканлиги. Расмий статистикага кўра бензин йил давомида 10%га қимматлаган. Шунчаки маълумот учун, Ўзбекистондаги энг арзон 80 шиптир лақабли бензиннинг энг арзони ўтган йил ноябрида 5700 сўм бўлган, ҳозирда 6900 сўм (совға қилинган UNG Petro шохобчаларида). Яъни, энг катта истеъмолдаги 80 шиптир нисобида олинса ҳам бензин бир йил ичида 21,0%га ошган (бошқа шохобчалардан янаям кўпроқ).
Шу маънода ноябрда ойлик инфляция 13 йиллик минимумга тушгани (0,9%), озиқ-овқат инфляцияси йиллик 2,0%гача пасайгани ҳеч кимни, айниқса Каримов даврида йиллик 3,7%лик инфляция кўрганларни ҳайратга солмайди.
Декабрда ойлик инфляция 0,8%дан паст бўлишини, инфляция плани 9,5% даражасида бажарилишини кутиб қоламиз.