Алишер Қодир чақириқларига амал қилиш бошландими?
Қуёш панелларига мажбурлаш янги Ўзбекистондаги энг ҳимоясиз ва ҳуқуқсиз қатлам ўқитувчилар гарданига ҳам етганига анча бўлди. Панелга ойлигидан ушлаб қолинаётганлар номини айтмасликлари, ҳатто мактаб рақамини айта олмасликлари тушунарли, ҳақини сўраган ўқитувчи қийшиқ ва бузуқ тизимга қарши кураша олмайди, уни камида моховга айлантиришади ёки дарсини қирқиб эзишади. Деградациялашган қишлоқ туманларида давлат ягона иш берувчи, қашшоқлаштирилган, ҳуқуқсизлаштирилган ўқитувчи шаҳарга кўчиб кетадими? Яна ўқитувчиларнинг аксари аёллар бўлса.
Албатта, Энергетика вазирлиги яна бир бор “панелга мажбурлаш йўқ” дея баёнот тўқиши ва навбатдаги марта ишонч телефонларини бериши мумкин. Бу билан моҳият бойимайди ва ўзгармайди.
Ўйлаб қолдим, балки бу сафар Алишер Қодирнинг ноябрь чақириқларига амал қилишни бошлашгандир? Ҳам ўқитувчини жазолаш, ҳам соққа ишлаш дегандек.
50 трлн.сўмнинг 6%и 3 трлн.сўм бўлади. Бизнесни ё фермерни панелга мажбурлашдан ўқитувчини бўйнига илиш осонроқ ва жозибалироқ кўринади.
Қуёш панелиниям бир қўлли чўнтакларга айлантираётган муттаҳамлар учун йил бўйи кафолатли тушум. 10 минг мактаб, қарийб бир миллион ўқитувчи. Ўқитувчи - бойиш манбаи.
Шундай эмасми?