8,77%. Энди байрам қилса бўлади!
Статагентлик Ўзбекистон халқини янги йил арафасида хурсанд қилиш анъанасидан воз кечмади ва 2023 йил якунлари бўйича 8,77%лик инфляция юз бергани эълон қилинди. Бу янги даврда қайд этилган энг паст инфляция ҳисобланади.
Расмийларга кўра, декабрда ойлик инфляция 1,24%ни ташкил этган, бунда озиқ-овқатлар 1,3%га, ноозиқ-овқатлар 1,0%га, хизматлар 1,5%га қимматлаган.
Декабрь ойи ҳукумат вакиллари назарига кўра, коппор арзончилик ойи бўлган, хусусан, ой давомида асосий озиқлардан шакар 0,8%га, гуруч 0,4%га, тухум 0,3%га, қўй гўшти 0,3%га, мол гўшти 0,2%га, ёғ, 0,2%га, ун 0,1%га арзонлаб кетган.
Шунингдек, статистикага кўра, бензин ой давомида 3,3%га, пропан 5,1%га ошган бўлса, бир неча кун ўзи жисмонан йўқ бўлган метан нархлари ўзгармаган.