25K226Telegramda ochish
Яна бир яхши хабар: Сув ва ичимликлар учун маркировкалашнинг агрегациялаш босқичи кечиктирилади Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашнинг агрегациялаш босқичи тадбиркорларда жуда кўп норозилик ва эътирозларни келтириб чиқарган эди. Кечаги йиғилишда Давлат раҳбарига сув ва салқин ичимликлар учун маркировкалашнинг агрегациялаш босқичини кечиктириш ҳақида таклиф киритилган. Шунингдек, маркировкаланган товарлар бўйича ишлаб чиқарувчилар ва импортерларга санкциялар енгиллаштирилади, савдо ва умумий овқатланишда эса аждарҳо жарималар даромаддан келиб чиқиб эмас, аниқ миқдорда ўрнатилади. Идеалда харажатларни ошириш ва истеъмолчилар бўйнига юклаш, рақобатбардошлик ва самарадорлигини пасайтириш устига қурилган бу тизим бутунлай бекор қилиниши керак. Лекин ҳартугул тадбиркорлар дарди ва оғриғи энг юқори даражага етказила бошлагани ва амалий ечимлар таклиф этилаётгани жуда муҳим қадам.

Arxivda shunga yaqin