Бекор қилинмайди, 2027 йил 1 апрелгача кечиктирилади
Газета сув ва алкоголсиз ичимликларни рақамли маркировкалаш тизимида агрегатлаш (товар партияларини кузатиш) босқичи бир йилга — 2027 йил 1 апрелгача кечиктирилиши тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилингани ҳақида ёзмоқда.
Афсуски, бу тўлиқ ечим эмас. Ўзи арегациялашнинг бизнес ва истеъмолчилар бўйнига юкланадиган харажатлари ва маъмурчилиги қиймати ундан олинадиган тор манфаатлар билан солиштирилса ва бу ҳақда очиқ-ойдин гапирилса, ҳаммаси аён.
Яна ёзилишича, қарорда маркировка қоидаларини бузганлик учун қўлланиладиган ва чораклик тушумнинг 20 фоизигача етадиган жарималарнинг пасайтирилиши ҳақида гап бормаган. Давлат раҳбарининг 15 кун аввалги топшириғида маркировкаланган товарлар бўйича ишлаб чиқарувчилар ва импортерларга санкциялар енгиллаштирилиши, савдо ва умумий овқатланишда эса аждарҳо жарималар даромаддан келиб чиқиб эмас, аниқ миқдорда ўрнатилиши вазифаси қўйилганди.