Яхши хабар: Me2me ноллаштирилади, нақдсиз тўловларнинг транзакцион харажатлари кўриб чиқилади
Бугунги катта йиғилишда жисмоний шахсларнинг ўз банк карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссиясиз амалга ошириш, нақдсиз тўловларни аҳоли учун қулай бўлган шаклларини кўпайтириш, умумий овқатланиш, алкоголь, тамаки ва ёқилғи сотиш соҳаларида харид чеки бўйича ҳисобланган кешбекни тезкор қайтариш имкониятини яратиш таклиф этилди. Шу билан бирга, банк карталари орқали амалга ошириладиган операцияларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилган антифрод SMS-хабарномалар бўйича харажатларни қайта кўриб чиқиш, мобил иловалардаги хабарномалар ёки биометрик идентификация каби муқобил ечимлардан фойдаланиш таклиф қилинган.
Аввал нақдсизликнинг афзаллиги — хавфсизлиги, арзонлиги ва осонлиги яратилади. Шундагина нақдликдан узоқлашилади. Ўтган ойдаги қатор саволли тажрибалардан тезкор хулосалар қилина бошлагани хурсанд қилади.
- https://president.uz/uz/lists/view/9175president.uz