15K19Telegramda ochish
Me2Me транзакциялар қачон ноллашади? Тезкор тўлов тизимининг жисмоний шахслар ўртасида телефонга боғланган банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри пул ўтказиш қоидалари тасдиқлангани икки томонлама хурсанд қилди. Биринчидан, энди А2А транзакциялар қоидаси доирасида жисмоний шахсларнинг ўз ҳисобварағидан ўз ҳисобварағига пул ўтказиши янада осонлашади. Айни пайтда бундай транзакциялар бепул амалга оширишини талаб қилиш мумкин, зеро уч ярим ой аввалги катта йиғилишда айнан шундай талаб қўйилган. Қоидалар тасдиқланган экан, энди ижрони кутамиз! Иккинчидан, телефон ва ҳисобвараққв боғланган А2А транзакциялар иккита монополист тўлов тизимини четлаб ўтади, демак, умид қиламиз, ўтказмалар учун тарифлар айтайлик, монополист тўлов тизимлари платформасига қарам бўлган p2p тарифлари каби осмон бўлмайди. Ўзи асосий мақсад ҳам, нисбатан осон ва арзон хизмат таклифи бўлиши керакки, токи анову икки монополист триллионлаб дивиденд олишдан бошқа масалаларни ҳам ўйлашга мажбур бўлсин, аждарҳо комиссияларини пасайтирсин.

Arxivda shunga yaqin