Тезкор тўлов тизими қачон ишга тушади?
Нақдсиз айланмалар рағбатлантирилиши ўрнига баҳсли, оқибатлари баҳоланмаган тажрибалар пайдо бўлаётган бир пайтда Президент қарори билан 2026 йил 1 февралга қадар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни амалга ошириш имкониятини яратиш, хусусан Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида «Р2Р» ўтказмаларини амалга ошириш имкониятини ишлаб чиқиш ва уни тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этиш вазифаси қўйилгани эсга тушади.
Қилиниши керак ва рационал ишлар қолиб, қилинмаслиги керак ва зарарли ишлар ижрога кириб кетмоқда.