22K178Telegramda ochish
Шимол тажрибасига таянган ёмон ўзгариш: P2P ўтказмалар мақсадларини кўрсатиш кимга керак бўлади? Марказий банк тижорат банклари ва тўлов ташкилотларига мобил иловалар орқали ўтказмалар амалга оширилганда "ўтказма мақсадини кўрсатиш" бўйича талабларини киритган. Регулятор матбуот хизматининг Spot’га маълум қилишича, “фойдаланувчи томонидан киритилган маълумотлар фақат мобил илова фаолияти доирасида қайта ишланади ва учинчи шахсларга узатилмайди”. Марказий банк, шунингдек, бу “ноу-хау” “хизмат ишини такомиллаштириш ва транзакцияларнинг тўғри қайта ишланишини таъминлашга қаратилгани” важини келтирган. Нима бўлгандаям, истеъмолчилар учун яхши янгилик эмас. Нега? Биринчидан, Марказий банк охирги пайтларда банк сектори ва тўлов ташкилотларига нисбатан қўллаётган ва истеъмолчилар ҳуқуқларига бевосита дахлдор қатор ҳаракатларни институционал равишда, яъни очиқ ҳужжат ва қарорлар билан амалга ошираётгани йўқ (хдфу хатлар ёки мажлислардаги кўрсатмалар). 20 та карта чеклови узайтирилиши, “15 миллион ўзбекистонлик шахсий ахборотига жароҳат” етказилгани ортидан киритилган тақиқ ва чекловлар (иловаларнинг хорижда ўчирилиши, OneID’га боғланишдан тортиб р2р суммасига миқдорий чекловларгача) ва мана энди р2р мақсадини кўрсатиш талаблари. Энг қизиғи, бу чеклов ва тақиқлардан истеъмолчилар бевосита қайсидир амалиётни амалга ошириш пайтида хабар топишмоқда. Институционаллик у ёқда турсин, шу пайтгача анча фаол бўлган проактив коммуникация йўқолган. Иккинчидан, агар Марказий банкка ёки бонкалар ва тўлов ташкилотларига р2р мақсади ростанам “рақамли сервисларни ривожлантириш доирасида” қизиқ бўлганида, буни даврий сўровномалар орқали жамлаши мумкин бўларди (регулятор буни доим аъло даражада уддалаб келган). Мақсадларни мажбурий кўрсатишни киритишга зарурият бўлмасди. Учинчидан, жамланган ҳар қандай ахборот учинчи шахсларга узатилмаган тақдирда ҳам (“15 миллион жароҳат” каби ўғирланмайди ва йўқотилмайди деб ишонамиз) истеъмолчиларни келажакда чеклайдиган турли ташаббус ва лоббиларни илгари суришга ва далиллашга асос бўлади. Мисол учун, р2р мақсадида атайин 1- бандга жойлаштирилган “товарлар ёки савдо учун тўлов” деб кўрсатиш бу савдо қоидалари бузилаётганини де-факто тан олиш дегани. Рўйхатдаги 2, 7, 8, 12 ва 16 бандларни кўрсатиш ҳам ўзини ўзи компрометация қилиш дегани. Орадан бир муддат ўтиб, солиқ органлари яна р2р бўйича янги талабларни илгари суришса асло ҳайрон бўлмайман. Қизиғи, 16 мақсад ичида ўзига ўзи ўтказмалар банди йўқ, кўзда тутилмаган. Балки Марказий банк ё солиқчилар учун бу қизиқмасдир, лекин ўтказмаларнинг катта қисми айнан ўзига ўзи ўтказмалар ҳисобланади. Тўртинчидан, бу ғаройиб тақиқ ва чекловлар яна 28 кундан кейин кучга кирадиган уй-жой ва автомобидь харидлари, давлат хизматлари, электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, ёқилғи, қиймати 25 миллион сўмдан ошадиган товар ва хизматлар учун тўловлар нақдсиз тўловларга ўтказилиши арафасида қилинаётгани ғалати. Бу таъбир жоиз бўлса, “картадан ва нақдсизликдан тезроқ қоч, нақдга ўт” дейишдек. Фитна назарияси билан касалланганлар балки “саботаж” деган ҳам бўларди. Ва ниҳоят бешинчидан, бу р2р ўтказмалари мақсадини кўрсатиш ихтиёрий-мажбурийлиги тажрибаси қаердан олинмоқда, деган табиий савол туғилади. Ҳайрон бўлманг, барча ёмон ва ёвуз тажрибалар сингари Россиядан. Россияда ўтказмаларда мақсадини кўрсатмаслик федерал қонун билан таъқиб қилинади, яъни ўтказмаларда мақсадни кўрсатмаслик мумкин, лекин бунда банклар сизни блоклашга ёки паспорт маълумотларидан тортиб шахсий рақамгача киритишни талаб қилишга ва солиқчиларга маълумот узатишга тўла ҳақли бўлади. 2025 йил 1 июлдан бошлаб талаблар янада қаттиқлаштирилган (ҳатто 10 минг рубллик ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар ҳаи солиқчилар ва Росфинмониторингга узатилиши ва солиққа тортилиши мумкин).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin